Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
ИИВ Академиясида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг ўттиз бир йиллигига бағишланган халқаро конференция ўтказилди
Илмий-амалий конференцияда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Бош прокуратура, Президент ҳузуридаги иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази вакиллари, мамлакатимиз ҳамда Россия, Қозоғистон ва Тожикистоннинг етакчи олий таълим муассасалари мутахассислари, маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирок этди.

Эътироф этилганидек, янгиланган Конституция мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлади. Асосий қонунда фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси кучайтирилди, давлат қурилишининг янги стратегик мақсади ижтимоий давлат қуриш эканлиги белгилаб берилди. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини назарда тутувчи конституциявий асослар янада мустаҳкамланди. Энг муҳими, давлатимизда инсон манфаатлари устуворлигини ўзида ифода этадиган  “инсон – жамият – давлат” принципи мустаҳкамланди.  

Соҳа вакиллари, юртимиз ва хорижий олимлар томонидан давлатнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашда конституциявий ислоҳотларнинг ўрни, бу борада халқаро ва миллий тажрибанинг муҳим жиҳатлари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.