Манзил-колониядаги ошхона ва озиқ-овқат маҳсулотлари сақланаётган хоналар ҳамда ишлаб чиқариш объектлари ҳамда маҳкумларнинг меҳнат шароитлари ва ойлик маошларини ўз вақтида бериш масаласи ўрганилди.
Шунингдек, мониторинг ташрифи давомида маҳкум ва маҳкумалар билан жамоавий ҳамда 5 нафар маҳкум билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.
Мониторинг доирасида, 16 нафар шифокорлар гуруҳи ва автобусга ўрнатилган кўчма мобил офтальмолог, ультра товуш, ЭКГ ва лаборатория ускуналари ёрдамида 320 нафар маҳкумни тиббий кўрикдан ўтказишди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тиббий кўрикда уларнинг 6 нафарида жарроҳлик амалиётини ўтказиш эҳтиёжи борлиги аниқланди ва тегишли рўйхат шакллантирилди. Бундан ташқари, 5 нафар маҳкум шифокорлар томонидан тавсия этилган дори-воситалари билан таъминланди.
Шу билан бир қаторда, ушбу Манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган ногиронлиги бўлган маҳкум ва маҳкумалар учун Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси томонидан 2 та ногиронлик аравачаси, 4 та қўлтиқ таёқ ва 2 та ҳасса ажратилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати