Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сирдарёда маъмурий қамоққа олинганларнинг сақлаш шароитлари ўрганилди
2023 йилнинг 13 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Алимов Вилоятдаги Маъмурий тартибда ҳибсга олинган шахсларни сақлаш учун Махсус қабулхонага мониторинг ташрифини амалга оширди.

Махсус қабулхонанинг сиғими 60 нафар шахсга мўлжалланган бўлиб, ташриф кунида 45 нафар маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланаётганлиги аниқланди.

Камераларга икки қаватли ётоқ жойлари, стол ва стул (ўриндиқ)лар, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган тумба, кийим-бош учун илгич, ахлат қутиси, сунъий шамоллатиш тизими (вентиляция) ва иситиш тизими (аква батерия)лар ўрнатилган.

Махсус қабулхонада маъмурий қамоққа олинган шахслар учун қайнатилган ичимлик суви коридорда челакларда сақланади.

Мониторингда маъмурий қамоққа олинганларнинг яшаш, овқатланиш ва тиббий хизматдан фойдаланиш шароитлари ўрганилди. Тиббий бўлимда фельдшер штати ажратилган бўлиб, тиббий ёрдам кўрсатиш учун керакли дори-дармонлар мавжудлиги аниқланди.

Аниқланишича, маъмурий қамоққа олинганларни қабул қилиш чоғида уларни тиббий кўрикдан ўтказиш дарҳол амалга оширилган ва бу ҳақида “Маъмурий қамоққа олинган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш” китобига қайд этиб борилган.

Мониторинг ташрифида махсус қабулхонада сақланаётган 25 нафар шахслар билан оммавий суҳбатлар ўтказилди. Суҳбат давомида улар махсус қабулхонадаги шароитлардан ва озиқ-овқат таъминотидан шикоятлари йўқлигини билдиришди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати