Суҳбат давомида Д.Тажимуратовнинг маълум қилишича, колонияда озиқ-овқат таъминоти, тиббий хизмат кўрсатиш ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш ҳолатлари ижобий томонга ўзгариб бормоқда. Шунингдек, у ўзига нисбатан қийноқ ёки тазйиқ ўтказиш ҳолатлари қўлланилмаётганлигини маълум қилди ҳамда унинг ташқи кўринишида ҳам мазкур ҳолатларнинг белгилари аниқланмади.
Суҳбат якунида Д.Тажимуратов Омбудсман номига ўзига нисбатан чиқарилган суд ҳукмидан норозилиги ҳақида ва айрим ҳуқуқлари таъминланиши масаласи юзасидан ёзма равишда мурожаат тақдим этди. Унинг ушбу мурожаати Омбудсман томонидан назоратга олинган ҳолда Омбудсман ходимлари томонидан ўрганилиб, амалдаги қонунларга асосан кўриб чиқишлик учун Бош прокуратурага Омбудсманнинг назорат хати билан юборилди.
Колония раҳбарияти билан ўтказилган суҳбатларга ва амалга оширилган ўрганишларга кўра, Д.Тажимуратов қонунчиликда белгиланган тартибда жазо муддатини ўтамоқда. Унинг Жиноят ижроия кодексида белгиланган ҳуқуқлари таъминламоқда ва ушбу Кодексда белгиланган мажбуриятлар татбиқ этилмоқда. Алоҳида чекловлар ўрнатилмаган ёки имтиёзлар тақдим этилмаган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати