Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман USAIDнинг Ўзбекистондаги ҳуқуқий ислоҳотлар дастури директори Сара Бьюкенен билан учрашди 
2022 йилнинг 9 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова USAIDнинг Ўзбекистондаги ҳуқуқий ислоҳотлар дастури директори Сара Бьюкенен билан учрашди.

Дастлаб меҳмонларга Омбудсман институтининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, қийноқларнинг олдини олиш бўйича ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга оширилаётган мониторинг ташрифлари ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик ҳақида маълумот берилди.

Ўзаро мулоқот давомида USAIDнинг Ўзбекистондаги ҳуқуқий ислоҳотлар дастури директори Сара Бьюкенен сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади ва бу борада Омбудсманнинг саъй-ҳаракатларига ҳам ижобий баҳо берди.

Учрашув давомида USAIDнинг Ўзбекистондаги ҳуқуқий ислоҳотлар дастури билан ҳамкорликда Омбудсман фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди.

 Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати