Туркманистон Омбудсмени Яздурсун Гурбанназарова 2021 йилда Миллий инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муассасаларининг Глобал альянси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) институти “Б” мақомга эга бўлганини қайд этиб, улар ҳам статусга эга бўлиш бўйича ишлаётганини қайд этди. Шу нуқтаи назардан янги мақомга эга бўлиш босқичлари ва Ўзбекистон Омбудсман институтининг устувор йўналишлари бўйича тажрибасини ўрганиш ниятида эканини билдирди.
Феруза Эшматова меҳмонни қизиқтирган маълумотларга тўхталар экан, Вакил институтининг халқаро алоқалари янада мустаҳкамланаётгани, хусусан, Евроосиё Альянси халқаро ташкилотларнинг тўлақонли аъзоси бўлганлиги ҳамда Туркий тилли давлатлар Омбудсманларининг Ассоциацияси ташкил этилганлиги маълум қилинди.
Ўзаро суҳбат давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институтининг фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини янада кенгайтириш, жамоатчилик назоратини амалга ошириш, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини таъминлашда улар билан самарали ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишларга тўхталди. Хусусан, сайлов жараёнларида имконияти чекланган шахсларнинг овоз бериш ҳуқуқидан эркин фойдаланиши учун сайлов участкаларидаги шароитлар Ногиронлар Ассоциацияси вакиллари билан ҳамкорликда ўрганилгани қайд этилди.
Учрашувда ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати