Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Марказий Осиё давлатлари Омбудсманларидан иборат делегация аъзолари Самарқанд вилоятига ташриф буюришди
2022 йилнинг 29 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ташаббуси билан ташкил этилган Марказий Осиё давлатлари Омбудсманларининг I-форуми доирасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон Омбудсманларидан иборат делегация аъзоларининг Самарқанд вилоятига ташрифи амалга оширилди.

Ташриф доирасида делегация аъзолари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Самарқанддаги минтақавий вакили, Самарқанддаги Президент Халқ қабулхонаси ҳамда Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Самарқанддаги қабулхонаси фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Таъкидлаш лозимки, Давлат раҳбарининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари доимий асосда ишлайдиган бўлди ва уларнинг асосий вазифалари белгиланди.

Бу амалиёт Қозоғистон ва Туркманистон давлатлари Омбудсманлари фаолиятида мавжуд эмас. Шу нуқтаи назардан делегация аъзолари учун Ўзбекистон тажрибаси билан танишиш фойдали бўлди.

Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларининг асосий вазифалари сифатида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари мониторингини ташкил этиш ва ўтказиш, фуқароларнинг шикоятларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда кўмаклашиш ўз ташаббуси билан ёки мурожаат муаллифининг илтимосига кўра, мурожаатни экспертлар, мутахассислар ва манфаатдор ташкилотлар вакилларининг иштирокида кўриб чиқишни ташкил қилиш, ушлаб турилган, қамоққа олинган, маъмурий жазо ўтаётган ва озодликдан маҳрум қилинган шахслар билан учрашув ва суҳбатлар ўтказиш ва бошқалар белгиланган.

Шу куни делегация аъзолари Самарқанд вилоятидаги диққатга сазовор, тарихий обида ва мақбараларда ҳам бўлишди.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати