Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман Марказий Осиё Ассоциациясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори билан учрашди
2022 йилнинг 7 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Марказий Осиё Ассоциациясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Гулноз Мамарасулова билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.

Мазкур Ассоциация Марказий Осиё давлатларида фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва журналистларнинг касбий саводхонлигини ошириш, шунингдек, фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашга қаратилган турли тадбирлар орқали демократия ва инсон ҳуқуқларини тарғиб қилиш билан шуғулланади.

Учрашувда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ҳам Омбудсман институтининг фаолият йўналишлари ҳақида тўхталар экан, фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан мунтазам ҳамкорликда ишлашини қайд этди. Хусусан, Омбудсман ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия аъзолари таркибида қатор ННТлар раҳбарлари киритилгани таъкидланди.

Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашув якунида келгусидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати