Ж.Иброҳимов 1985 йил Андижон вилояти Хўжаобод туманида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос. Подполковник махсус ҳарбий унвон – мартаба даражасига эга.
2008-2014 йилларда Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ИИБ тергов бўлинмаси терговчиси ва милиция бўлими тергов гуруҳи катта терговчиси, 2014-2021 йилларда Андижон вилояти Хонобод шаҳар ИИБда катта терговчи, Қўрғонтепа тумани ИИБда тергов бўлинмаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси ва Хўжаобод тумани ИИБда тергов бўлинмаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
2021-2025 йилларда Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси Тергов ва суриштирув фаолиятини ташкил этиш бўлими катта терговчиси, ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси ва кадрлар гуруҳи катта инспектори сифатида фаолият юритган.
2025 йил февралидан ҳозирга қадар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Андижон вилояти минтақавий вакили лавозимида ишламоқда.
- ҳудудларда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари мониторингини ташкил этиш ва ўтказиш;
- фуқароларнинг шикоятларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда кўмаклашиш;
- ўз ташаббуси билан ёки мурожаат муаллифининг илтимосига кўра, мурожаатни экспертлар, мутахассислар ва манфаатдор ташкилотлар вакилларининг иштирокида кўриб чиқишни ташкил қилиш;
- ушлаб турилган, қамоққа олинган, маъмурий жазо ўтаётган ва озодликдан маҳрум қилинган шахслар билан учрашув ва суҳбатлар ўтказиш;
- инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш ва уларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ахборот-маърифий ишларни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан биргаликда амалга ошириш
О.Тошниёзов 1972 йилда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги инженер-қурувчи, ҳуқуқшунос. 2-даражали адлия маслаҳатчиси махсус унвони - мартаба даражасига эга.
1994 йилда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар маданият ва истироҳат боғининг бош энергетиги, 1996-2001 йилларда Нарпай туман судининг суд ижрочиси, катта суд ижрочиси ва Каттақўрғон шаҳар судининг катта суд ижрочиси, 2001-2005 йилларда Самарқанд вилояти суд ижрочилари Каттақўрғон шаҳар бўлинмасининг катта суд ижрочиси лавозимларида ишлаган.
2005-2018 йилларда Самарқанд вилояти адлия бошқармасида бош маслаҳатчи, бўлим бошлиғи ҳамда бошлиқ ўринбосари лавозимларида, 2019-2021 йилларда Самарқанд вилояти юридик техникуми директорининг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари, 2021-2022 йилларда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари - юридик техникуми директори, 2022-2025 йилларда “Самарқанд Камалак инвест текстил” МЧЖ юридик бўлими бошлиғи ва “Сам Профи дом” МЧЖ юристи сифатида фаолият юритган.
2025 йил февралидан ҳозирга қадар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Самарқанд вилояти минтақавий вакили лавозимида ишлаб келмоқда.