Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
lead
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили
Артиқов Абдирашид Заирович
Телефон :
97 242-16-53
Қабул:
Сешанба ва Пайшанба кунлари соат 10:00 дан 13:00 га қадар
Манзил:
Термиз Шахар Ат-Термизий кўчаси 7 А уй

1968-1970 йилларда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Н.Боймуродов жамоа хўжалигида ишчи, 1970-1975 йилларда Тошкент политехника институтини тамомлаган. 1994 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини сиртдан тамомлаган.

1975-1982 йилларда Жарқўрғон туманидаги 26 трестда муҳандис, лаборатория бошлиғи, 1982-1984 йилларда ҳарбий хизматда, 1984-1987 йилларда Жарқўрғон туман партия қўмитасида инструктор, 1987-1989 йилларда Тошкент Олий партия мактаби тингловчиси, 1989-1991 йилларда Сурхондарё вилоят партия қўмитасида инструктор, мудир ўринбосари, 1991-1995 йилларда "Сурхонирқурилиш” трестида бош муҳандис, бошқарма бошлиғи, 1995-1997 йилларда Тошкент шаҳридагиСувмаш” заводининг Термиз филиалида директор, 1997-2004 йилларда Сурхондарё вилояти насос станциялари энергетика ва алоқа бошқармаси бошлиғи, 2004-2005 йилларда Аму-Сурхон ирригация тизимлари хавза бошқармаси бошлиғи, 2005-2013 йилларда Аму-занг ирригация тизимида муҳандис, 2013-2017 йилларда Сурхондарё вилояти Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси директори, 2017-2017 йиллар Сурхондарё вилояти фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари, 2018 йилдан 2022 йилгача Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали доценти, бир вақтнинг ўзида жамоатчилик асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон хуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Сурхондарё вилояти минтақавий вакили (жамоатчилик асосида). 

2022 йил 24 январдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Сурхондарё вилояти минтақавий вакили лавозимида ишламоқда.

- ҳудудларда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари мониторингини ташкил этиш ва ўтказиш;

- фуқароларнинг шикоятларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда кўмаклашиш;

- ўз ташаббуси билан ёки мурожаат муаллифининг илтимосига кўра, мурожаатни экспертлар, мутахассислар ва манфаатдор ташкилотлар вакилларининг иштирокида кўриб чиқишни ташкил қилиш;

- ушлаб турилган, қамоққа олинган, маъмурий жазо ўтаётган ва озодликдан маҳрум қилинган шахслар билан учрашув ва суҳбатлар ўтказиш;

- инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш ва уларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ахборот-маърифий ишларни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан биргаликда амалга ошириш

lead
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили
Камалов Рустам Жамалович
Телефон :
93 588-48-80
Қабул:
Сешанба ва Пайшанба кунлари соат 10:00 дан 13:00 га қадар
Манзил:
Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Бектемир шоҳ кўчаси 232

Р.Камалов 1974 йил Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги тарих ўқитувчиси, юриспруденция. «3-даражали юрист» махсус унвон – мартаба даражасига эга.

2015–2017 йилларда Тошкент вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасида юридик маслаҳатчи, 2017–2018 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида юридик бюро бош юрисконсульти, 2018–2019 йилларда Оққўрғон туман адлия бўлими бошлиғи,
2019–2022 йилларда Оққўрғон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири лавозимларида фаолият юритган.

2022 йил 15 февралдан Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили лавозимида ишламоқда.