Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Варшавада инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги ва гендер тенглиги масалалари бўйича халқаро давра суҳбати ўтказилди
02 Июн
2026 йил 1 июнь куни Польша Республикасининг Варшава шаҳрида Ўзбекистон ташаббуси билан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) ҳамкорлигида Варшава университетида “Инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги ва гендер тенглиги: миллий ислоҳотлар, халқаро стандартлар ва ўзаро ҳамкорлик” мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказилди.
Варшавада инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
02 Июн
         2026 йилнинг 1 июнь куни Варшавада хизмат сафарида бўлиб турган Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф. Эшматова бошчилигидаги делегация аъзолари Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори Мария Телалиан билан учрашишди.
“Омбудсман соати” доирасида Навоийда ўқувчиларнинг ҳуқуқий хабардорлиги оширилмоқда
01 Июн
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Ғозғон шаҳридаги 1, 2, 3 ва 4-сонли, шунингдек Нурота туманидаги 2, 6, 27 ва 34-сонли умумий ўрта таълим мактабларида интерактив машғулотлар ташкил этилди. Уларда жами 280 нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди.
Омбудсман Германиянинг «Ғарб ва Шарқ учрашувлари» жамғармаси делегацияси билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
28 Май
Куни кеча Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Германиянинг «Ғарб ва Шарқ учрашувлари» жамғармаси делегацияси билан учрашди.
Аёллар қамоқхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди
26 Май
2026 йилнинг 26 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган 21-сон Жазони ижро этиш колониясида мониторинг ташрифи ўтказилди.
Омбудсманнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди
26 Май
2026 йил 26 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳридаги қатор муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди
25 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили томонидан 21-сон Жазони ижро этиш колонияси, 23-сон Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона, 51-сон Манзил-колония ва унинг ишлаб чиқариш объектлари, 1- ва 2-сонли “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйлари, Тошкент шаҳар мажбурий даволаш наркология шифохонаси, Республика кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар ва Руҳий касалликлар клиник шифохоналарига мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Омбудсман ва Хельсинки университети вакили ўртасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
21 Май
2026 йилнинг 21 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Хельсинки университети ҳузуридаги Қонун устуворлиги масалалари марказининг лойиҳаларни режалаштириш бўйича мутахассиси Иида Калманлехто билан учрашди.
Фуқаролар мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилмоқда
21 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га келиб тушаётган мурожаатлар ҳудудларда жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.