Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татаристон Омбудсмани билан учрашди
26 Окт
Жорий йилнинг 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова мамлакатимизга кузатувчи сифатида ташриф буюрган Татаристон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Сабурская Сария Харисовна билан учрашди.
Омбудсман хорижий журналист билан учрашди
25 Окт
Хабарингиз бор, 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнларини ёритиш бўйича мамлакатимизга юзга яқин хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ташриф буюришган. Улардан бири Қозоғистондаги infozakon.kz янгиликлар портали бош муҳаррири Марат Башимов Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) билан кўришиш истагини билдирган эди.
Омбудсманнинг Сурхондарёдаги вакили пенитенциар муассасаларда ташкил этилган сайлов участкалари фаолиятини ўрганди
25 Окт
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили Абдурашид Артиков 9-сон тергов ҳибсхонасидаги Ўзбекистон Республикаси Президетлигига сайлов ўтказувчи 9-Сурхондарё сайлов округи 279-сайлов участкасида сайлов жараёнининг бориши ва унда сайловчиларга яратилган шароитларни ўрганди.  
Омбудсман мисрлик халқаро кузатувчилар билан учрашди
23 Окт
Жорий йилнинг 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ва Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова Миср Вакиллар палатасининг Ижтимоий ҳамжиҳатлик, оила ва ногиронлар қўмитаси раиси, "Мисрни қўллаб-қувватлаш" фракцияси раиси, доктор Абдулҳадий Аҳмад Ал-Касаби ва Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Амира Фаҳмилар билан учрашишди.
Омбудсманнинг  Қорақалпоғистондаги минтақавий вакили 2-сон тергов ҳибсхонасидаги сайловчиларга яратилган шароитларни ўрганди
23 Окт
Жорий йилнинг 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Зухра Реймова Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Олтинчи минтақавий мувофиқлаштириш маркази 2-сон тергов ҳибсхонасида ташкил этилган 78-сонли сайлов участкасини бориб кўрди.
Феруза Эшматова Свердловск ва Новосибирск Омбудсманлари билан учрашди
22 Окт
Жорий йилнинг 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова мамлакатимизга кузатувчи сифатида ташриф буюрган Новосибирск вилояти Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Шалабаева Нина Николаевна ва Свердловск Омбудсмани Мерзлякова Татьяна Георгиевналар билан учрашди.
Ижтимоий масалалар Омбудсман эътиборида
21 Окт
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) Жиззах вилояти, Зарбдор тумани “Адиробод” ҚФЙда истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар мурожаати келиб тушди. Унда мурожаатчилар маҳаллада аҳоли учун газ, ичимлик суви таъминотини йўлга қўйиш, поликлиника ва ижтимоий объектлар йўқлигидан норозилик билдиришган.
Ногиронлиги бўлган шахсларга сайлов участкаларида яратилган шароитлар ўрганилди
21 Окт
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90 ва 117 моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексида Ўзбекистон Республикасининг барча фуқароларининг, шу жумладан, жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлар  тенглиги кафолатланган.
Қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш-мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги гаровидир
20 Окт
Жорий йилнинг 20 октябрь куни Халқаро медиа-холлда “Қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш-мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги гаровидир” мавзусида навбатдаги мулоқот ўтказилди.