Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Андижондаги Махсус қабулхонага мониторинг ташрифи амалга оширилди
2023 йилнинг 21 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гулнора Абдувохидова Вилоятдаги ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати, Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Махсус қабулхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.

Мониторинг давомида учрашув хонаси, ошхона, тиббий хоналардаги шароитлар ўрганилди. Шунингдек, муассасадаги Маъмурий қамоққа олинганларнинг ариза ва шикоятларини рўйхатга олиш китоби ва махсус муассасада сақланаётганларни қайд этиш китоблари кўздан кечирилди.

Мониторинг ташрифида  муассасада сақланаётган 2 нафар шахслар билан ҳоли тарзда ва 12 нафар шахслар билан оммавий суҳбатлар ўтказилди. суҳбат давомида махсус қабулхонадаги шароитлардан ва озиқ-овқат таъминотидан шикоятлар келиб тушмади. Махсус қабулхонада сақланаётган шахслар уларга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар ёки қийноқлар бўлмаганлигини билдиришди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати