Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Уч ой давомида ойлик маошларини ололмаган ишчилар масаласи ҳал этилди
23 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Бухоро вилояти, Пешку туманидаги “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ ишчи-ходимлари томонидан ойлик маошларини берилмаётгани бўйича мурожаат келиб тушган эди.
Ижтимоий тармоқда тарқалган 48-сонли манзил-колонияси ҳақидаги хабар ўз тасдиғини топмади
14 Июл
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани 48-сонли Ғаллақудуқ манзил-колониясида касал бўлиб, истимаси 10 кундан буён чиқаётган ва Covid анализи аниқланмаган маҳкумларнинг конституциявий ҳуқуқлари поймол этилаётгани ва уларга эътибор берилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Қочоқларни ҳимоя қилиш ва Фуқаросизликни камайтириш бўйича ўзбек тилига таржима қилинган халқаро ҳужжатлар тақдимоти ўтказилди
14 Июл
Жорий йилнинг 14 июль куни Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори ва БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссарлигининг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Фуқаросизликни камайтириш тўғрисида”ги (1961 й.) Конвенциянинг 60 йиллиги муносабати билан конференция ташкил этилди. Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари - Бола ҳуқуқлар бўйича вакил ҳамда Омбудсман котибияти вакиллари иштирок этишди.
Деинституционаллаштириш болалар ва оилаларга ғамхўрлик қилишнинг замонавий ва самарали хизматларни ривожлантиришдир
13 Июл
Жорий йилнинг 13 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари - Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) Алия Юнусова ЮНИСЕФнинг “Болаларни ҳимоя қилиш” дастури раҳбари Антония Людеке, дастур мутахассислари Диана Исаева ва Сафинас Ахаева билан учрашди.
Омбудсман вакиллари томонидан қийноққа оид мурожаат ўрганилмоқда
13 Июл
Жорий йилнинг 8 июль куни Омбудсман Котибияти Қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олиш сектори ходимлари ва Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари «Ҳуқуқий таянч» жамоат бирлашмаси ҳамкорликда Тошкент шаҳар ИИББга қарашли Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхона ва Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон омбудсманларининг ўзаро ҳамкорлиги янада мустаҳкамланмоқда
06 Июл
Маълумки, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтининг мурожаатлар билан ишлаш ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид фаолиятига илғор хорижий тажрибаларни тадбиқ этиш - иш самарадорлигини оширишдаги муҳим омил саналади. Шу нуқтаи назардан Омбудсман Котибияти ходимлари малакасини доимий равишда ошириб бориш, хусусан, иш фаолиятига ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги сўнги тадқиқот ишлари билан танишиш мақсадида қатор семинар тренинглар ташкил этиб келинмоқда.
Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги манзил-колония ва тергов ҳибсхоналарига мониторинг ташрифи амалга оширилди
05 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятининг Қийноқларнинг олдини олиш фаолиятига кўмаклашувчи сектор ходимлари ва жамоатчилик гурухи аъзолари томонидан Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳридаги 29-сон, Зафарабод туманидаги 30-31–сон Манзил колониялари, Жиззах шаҳар ва Шароф Рашидов тумани ИИО ФМБ Вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ҳамда Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги 39-сон, Гулистон туманидаги 40-сон Манзил-колонияларига, шунингдек, Ховос шаҳридаги 8-сон Тергов ҳибсхонасига навбатдаги мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Тошкентдаги Вебстер университети талабалари Омбудсман фаолияти билан таништирилди
30 Июн
Жорий йилнинг 30 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) офисига Жанубий Калифорния университетининг доценти Стив Марк Свердлов ва Тошкентдаги Вебстер университети талабалари ташриф буюришди.
Алия Юнусова: Болалар оилаларга тегишли, “Меҳрибонлик” уйларига эмас
30 Июн
Жорий 29 июнь куни «Ҳар бир бола оилавий муҳитда тарбияланишини таъминлаш мақсадида ноинституционаллаштириш Миллий стратегиясини яратишнинг долзарб масалалари” мавзусида Олий Мажлис Сенати, ЮНИСЕФ ва қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ноинституционллаштиришни тезлаштириш бўйича биринчи халқаро конференция бўлиб ўтди.