Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
муносабат
ОМБУДСМАН МУНОСАБАТИ
06 Май
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 5 май куни Омбудсман ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларининг олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм доирасида фаолият юритувчи жамоатчилик вакилларидан иборат бўлган Эксперт гуруҳи томонидан Тошкент вилоятидаги 22-сонли жазони жазони ижро этиш колониясига навбатдаги мониторинг ташрифи амалга оширилди.
ОМБУДСМАН: БАРЧА ХОТИН-ҚИЗЛАР ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА
26 Апр
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали хотин-қизларга нисбатан турли кўринишдаги зўравонлик, руҳий ва жисмоний тазйиқлар ўтказилаётгани, уларни ўз жонига қасд қилиш даражасига олиб борилаётгани билан боғлиқ ноҳуш хабарлар кўп тарқалмоқда. Бир нарса аниқки, аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари аслида бундан-да кўп бўлиши мумкин. Буни инкор эта олмаймиз. Чунки, ўзбек аёли қанчалик қийналса ҳам, уни ижтимоий тармоқлар у ёқда турсин, ҳатто маҳалла-кўй, таниш-билишларига ҳам ошкор этишни истамайди.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил: “Меҳрибонлик” уйлари битирувчиларига берилаётган турар жойларнинг ҳаммаси ҳам талаб даражасида эмас
31 Мар
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг қонуний асосларини янада мустаҳкамлаш масаласини комплекс ўрганиш бўйича Ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.
ОМБУДСМАН: ХУСУСИЙ МУЛК ДАХЛСИЗ ВА У ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА
19 Мар
Ҳозирда ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларнинг хусусий мулкка бўлган ҳуқуқларини бузиб, ўз уй-жойидан мажбурий кўчириш ҳолатлари акс этган видео хабарлар кўпайиб бораётгани сабабли, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова барча тегишли давлат идора ва ташкилотлар мансабдор шахсларини фуқароларнинг хусусий мулк дахлсизлиги ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақиради.
ОМБУДСМАН БАРЧА ИШ БЕРУВЧИЛАРНИ МЕҲНАТ ҚОНУНЧИЛИГИГА РИОЯ ҚИЛИШГА ЧАҚИРАДИ
04 Мар
Маълумки, ўтган 2020 йилда каронавирус инфекциясининг дунё бўйлаб кенг тарқалиши сабаб қатъий карантин талаблари ўрнатилди. Кўплаб ташкилотлар, тадбиркорлик субьектларида ходимларнинг масофадан туриб ишлашига имконият яратилди.