Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг расмий муносабати
Хабарингиз бор, фейсбук ижтимоий тармоғида фуқаро Фарида Рашидова томонидан Навоий шаҳрида жойлашган 32-сонли мактабгача таълим ташкилоти шароитлари хароб, иситиш тизими ишламаётган бўлсада, болаларни тарбиялаш давом этаётганлиги, ушбу муаммолар юзасидан масъулларга мурожаат қилишган бўлсада, ҳеч қандай амалий ҳаракат қилинмаганлиги бўйича хабар қолдирилган эди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчи ўз хабарида муаммони ҳал этишда ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилган эди.

Мазкур мурожаат Болалар Омбудсмани назоратига олиниб, Навоий вилояти ҳокимиятига мурожаат қилинди.

Навоий вилояти мактабгача таълим бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, шаҳарнинг “Орзу” МФЙ ҳудудидаги мазкур 360 ўринли МТТнинг бино-иншоотлари 1970 йилда қурилган бўлиб,  фойдаланишга топширилганидан буён бирор марта ҳам мукаммал таъмирланмаган фақатгина жорий таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Мазкур идоранинг хабар беришича, ижтимоий тармоққа жойлаштирилган видеолар анча илгари тасвирга олинган. 32-сонли мактабгача таълим ташкилотининг хабарда кўрсатилган камчиликларини бартараф этиш бўйича ишларнинг бир қисми  2022 йилнинг 12 январь ойида бажарилган.

Болалар Омбудсманининг аралашуви билан шаҳар МТБнинг эксплуатация ходимлари томонидан муассаса иситиш тизими қайта тикланиб, камчиликлар бартараф этилган. Жумладан, МТТдаги иссиқлик тизими қайта кўриб чиқилиб, барча гуруҳларда бартараф этилиши таъминланган, тешилган сув қувури таъмирланган, сан узел, йўлаклар ва бошқа жойдаги камчиликлар ҳам бартараф этилган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати