Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
мурожаат
Омбудсманга ўқитувчиларга қўпол муносабатда бўлаётган мактаб директори ўринбосари устидан мурожаат келиб тушди
15 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (Омбудсманга) Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги мактаб ўқитувчиси Б.Ш. ўзи фаолият юритадиган мактаб директори ўринбосарининг хати-ҳаракатидан норози бўлиб мурожаат қилди.
Фарғонадаги тергов ҳибсхонасида баъзи шифокорлар ўрни вакант экани аниқланди
06 Апр
2022 йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Фарғона вилояти минтақавий вакили Алишер Камилов, Фарғона вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси О.Собиров ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Фарғона вилоят бўлими раҳбари Н.Элчиевалар билан биргаликда вилоятдаги 10-сон тергов ҳибсхонасида бўлиб, у ерда сақланаётган маҳбусларнинг шароитлари билан танишди.
Омбудсман фуқаролар қабулини ўтказди
01 Апр
2022 йилнинг 30 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар мурожаатларини ўрганди
24 Мар
Куни кеча Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Женисбай Шлымбетов ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Зуҳра Реймова Нукус шаҳридаги «Хаўа жолы» маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар билан учрашишди.
Омбудсманга Қорақалпоғистондаги тергов ҳибсхонасидан мурожаат келиб тушди
15 Мар
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (Омбудсманга) Қорақалпоғистон Республикасидаги 2-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган айбланувчи А.А.нинг соғлиғи ёмонлашгани бўйича мурожаати келиб тушди. Мазкур мурожаат бўйича ҳолатни жойига чиқиб ўрганиш учун у Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги минтақавий вакилига юборилди.
Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили сайёр қабул ўтказди
12 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов Учкўприк тумани Полохон қишлоғида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди.
Омбудсманнинг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакилига меҳнат ҳуқуқлари бузилган фуқаролар мурожаат қилишди
10 Мар
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакилига Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Ш. мурожаат қилиб, Қарши шаҳар “Сувтаъминоти” масъулияти чекланган жамиятнинг ишчиси бўлганлигини ва  асоссиз ишдан бўшатилганлигини қайд этди.
Омбудсманга ногиронликни белгилаш бўйича мурожаат келиб тушди
03 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (Омбудсманга)  Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида яшовчи фуқаро Д.Д.дан ногиронлик белгилашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Омбудсманнинг Самарқанддаги минтақавий вакили маҳкумлар шароитини ўрганди
28 Фев
Жорий йилнинг 19 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили Диёр Хусанов Самарқанд шаҳридаги 38-сонли Манзил-колониясида бўлиб, у ерда сақланаётган маҳкумларнинг шароитлари билан танишди.
Болалар Омбудсмани оналик ҳуқуқидан маҳрум бўлган фуқаро мурожаатини назоратга олди
22 Фев
Аёл борки, олам мунаввар. У меҳрибон уй бекаси, хонадон чароғбони бўлиши билан бир қаторда келажагимиз бўлмиш ёш авлодни дунёга келтирувчи она ҳамдир.
Ҳурматли мурожаатчи,
22 Фев
Ҳозирда www.ombudsman.uz сайтида вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси билан интеграциялашган, Омбудсман ва унинг минтақавий вакилларига келиб тушаётган мурожаатларнинг қайд этилиши, умумлаштирилиши ва тизимлаштирилган ҳолда кўриб чиқилиши устидан назорат қилишни таъминловчи Ягона ахборот тизими бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Шу сабабли www.ombudsman.uz сайтининг бош саҳифасидаги “Интернет қабулхона” хизматининг ишга тушиш муддати узайтирилган. Ҳозирда бу борадаги ишлар якунланиш арафасида.
Омбудсман кўмаги билан 53 нафар маҳкумга инсонпарварлик далолатномалари қўлланилди
08 Фев
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) “Ишонч телефони”га Тошкент вилоятидаги 43-сонли манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган 28 ва 50-сонли манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган 25 ҳамда Самарқанд вилоятидаги 38-сонли манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган 8 нафар маҳкумнинг мурожаатлари келиб тушган эди. Ушбу мурожаатларда, маҳкумлар озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг белгиланган қисми ўталган бўлишига қарамай, уларга нисбатан инсонпарварлик далолатномаси қўлланилмаётгани баён қилинган.