Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман Навоийда фуқаролар қабулини ўтказди
Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятида сайёр қабули ташкил этилди.

Қабулда 50 нафарга яқин фуқаролар турли масалаларда мурожаат қилишди. Баъзи фуқароларга мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, жойига чиқиб ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар Омбудсманнинг Навоийдаги минтақавий вакилига ўрганиш учун йўналтирилди.

Қолган мурожаатлар Омбудсман назоратига олинди.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Уларнинг исм-шарифлари, вазифалари, қабул кунлари, манзили ва телефон рақамлари ҳақида ombudsman.uz сайти орқали маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати