Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
хабар
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман ва АҚШ IRI Халқаро Республика Институти ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
20 Дек
АҚШ IRI Халқаро Республика Институти вакилларидан иборат делегация аъзоларининг мамлакатимизга ташрифи доирасида “Фуқаролар манфаатларига йўналтирилган қонун ижодкорлиги бўйича ишончли парламент тадқиқотлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) иштирок этди.
Рақамли муҳитда болаларни қандай ҳимоя қилиш мумкин?
16 Дек
Жорий йилнинг 13-15 декабрь кунлари пойтахтимизда Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани), ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)нинг Одам савдосига қарши кураш дастури ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликда “Рақамли муҳитда болаларни ҳимоя қилиш” мавзусида уч кунлик тренинг ўтказилди.
Ўзбекистоннинг болалар ва аёлларни низоли ҳудудлардан олиб келиш ва уларни жамиятга мослаштириш бўйича тажрибаси халқаро миқёсда эътироф этилмоқда
15 Дек
2022 йилнинг 15 декабрь куни Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова БМТнинг Болалар ташкилоти ЮНИСЕФнинг консультанти Розали Лорд билан учрашди.
Халқаро инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан мини-футбол бўйича “Омбудсман кубоги” мусобақаси ўтказилди
12 Дек
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш Давлат раҳбарининг доимий эътиборларида бўлган масалалардан биридир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида оммавий спортни ривожлантириш бўйича оилалар, синфлар, меҳнат жамоалари ва ҳудудлар ўртасида спорт мусобақаларини мунтазам равишда ўтказиш белгиланган.
8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни
08 Дек
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) жамоаси халқимизни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги билан муборакбод этади
Омбудсман ва Касаба уюшмалари Федерациясининг қуйи қатламларида ҳамкорлик меморандумлари имзоланмоқда
07 Дек
2022 йил 7 декабрь куни Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгаши ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Омбудсман ходимлари «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланишди
07 Дек
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги арафасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг қатор ходимлари «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланишди.
Халқаро конференция: гендер зўравонлик муаммосини ҳал этишда барча даражаларда ўзаро манфаатли муносабатлар муҳим
06 Дек
6 декабрь куни, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (UNFPA) кўмагида "Зўравонликка қарши курашни институционализация қилиш. Медиада гендер сезгир образларни яратиш" мавзусида тажриба ва билим алмашишга бағишланган халқаро конференция ўтказилди.
“Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим” Глобал форуми Самарқандда иш бошлади
05 Дек
2022 йилнинг 5 декабрь куни “Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим” Глобал форуми Самарқанд вилоятида иш бошлади. Учинчи маротаба ўтказилаётган мазкур Глобал форумда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси ва Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 46‑сессиясида илгари сурилган ташаббус асосида инсон ҳуқуқлари соҳасида таълимни ривожлантириш муаммолари муҳокама қилинмоқда.
3 ДЕКАБРЬ – ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ ХОРАЗМДА МУНОСИБ НИШОНЛАНДИ
03 Дек
2022 йил 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили, вилоят Божхона бошқармаси, Хива туман хокими, вилоят ИИБ МВФРБ ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Хива “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида тадбир ўтказилди.
Фарғонада “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди
02 Дек
 Фарғона вилоятидаги “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида навбатдаги тадбир Учкўприк туманидаги “Тошкентлигузар” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари учун ташкил этилди.
29 ноябрь куни Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова “Street Law” лойиҳасининг янги шаклланган жамоаси билан учрашув ўтказди.
30 Ноя
Гуруҳ аъзолари бола ҳуқуқлари ҳимояси ва кафолатларини таъминловчи халқаро ва миллий ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиб, давлат тузилмаларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги муаммоларни аниқлаб, вояга етмаганларга оид адлия тизимини такомиллаштириш бўйича тавсиялар тайёрлади.