2026 йил 1 июнь куни Польша Республикасининг Варшава шаҳрида Ўзбекистон ташаббуси билан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) ҳамкорлигида Варшава университетида “Инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги ва гендер тенглиги: миллий ислоҳотлар, халқаро стандартлар ва ўзаро ҳамкорлик” мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказилди.