Жорий йилнинг 18 май куни Марказий Осиё мамлакатлари Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар вакиллари учун ташкил этилган минтақавий семинар ўз ишини бошлаган эди. 4 кун давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти ходимлари, Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Наманган, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилояти минтақавий вакиллари, фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон Омбудсманлари ва уларнинг ходимлари ёпиқ муассасаларда қийноқларни олдини олиш бўйича мустақил равишда мониторинглар ўтказиш кўникмасига эга бўлишди.