Унда тумандаги “Мустақилликнинг 27 йиллиги”, “Хидирша” ҳамда “Мустақилликнинг 30 йиллиги” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли вакиллари иштирок этди.
Сайёр қабул давомида 10 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Мурожаатлар асосан ижтимоий ҳимоя, уй-жой, суд-ҳуқуқ ва бошқа масалаларга оид бўлди.
Фуқароларга мурожаатларида кўтарилган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтириш ва тавсиялар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар тегишли давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда кўриб чиқиш учун назоратга олинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати






