Тадбирда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Польша Республикаси Омбудсмани, ЕХҲТ ДИИҲБ вакиллари, Ўзбекистон Республикасининг Польша Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, Польша Республикасининг тегишли давлат органлари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш институтлари, фуқаролик жамияти вакиллари, жамоат ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар, мустақил экспертлар, олимлар, тадқиқотчилар, талабалар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Давра суҳбатида инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги ва гендер тенглиги соҳаларидаги миллий тажриба ва халқаро стандартлар, ушбу йўналишларда давлат институтлари ҳамда фуқаролик жамияти ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда Омбудсман инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришларга тўхталар экан, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, сўз эркинлиги ва фуқаролик жамияти институтлари билан очиқ мулоқотни қўллаб-қувватлаш инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг муҳим йўналишлари эканини таъкидлади.
Давра суҳбатида шунинндек, Польша аёллар лигаси бошқаруви раиси, фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, Варшава университети профессор-ўқитувчилари, мустақил экспертлар, олимлар ҳамда тадқиқотчилар сўзга чиқиб, инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги ва гендер тенглиги соҳасидаги миллий ва халқаро тажриба хусусида фикр алмашишди.
Муҳокамалар давомида иштирокчилар миллий ислоҳотларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш институтлари ўртасида тажриба алмашиш, шунингдек, мазкур соҳадаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






