Машғулотлар давомида ўқувчиларга мамлакатимизда фаолият юритувчи инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, жумладан Омбудсман, Болалар омбудсмани, Бизнес-омбудсман ташкилотларининг вазифа ва ваколатлари ҳақида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, ҳуқуқ ва бурч тушунчаларининг ўзаро боғлиқлиги, таълим жараёнида интизом ва ички қоидаларга риоя қилишнинг аҳамияти ҳақида фикр алмашилди.
Қолаверса, Омбудсман томонидан тайёрланган “Киберхавфсизлик” ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга бағишланган видеодарслар, рақамли зўравонликнинг турлари, унинг салбий оқибатлари, интернетда хавфсизлик қоидалари ва кибертаҳдидларга қарши чоралар ҳақида ҳам батафсил тушунтиришлар берилди.
Тадбирлар ўқувчиларнинг фаол иштироки, фикр-мулоҳазалари ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати.






