Мазкур ҳужжат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятининг таъсирчанлигини ошириш, шунингдек давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини кучайтиришга хизмат қилади.
Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197⁴-моддасига ўзгартириш киритилмоқда.
Унга кўра, Омбудсман томонидан киритилган талабномаларни мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқмасдан қолдириш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш ёки талабнома юзасидан била туриб қасддан ишончсиз маълумот тақдим этиш ҳолатлари учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






