Тадбир доирасида экологик ҳуқуқларни таъминлаш, тоза ва барқарор атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилиш, шунингдек бу борадаги халқаро ва минтақавий ҳамкорлик механизмларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Унда экологик жараёнлар билан боғлиқ ҳуқуқларни таъминлашда давлат органлари, миллий инсон ҳуқуқлари институтлари, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Омбудсман ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси Орхус конвенциясининг 48-аъзоси сифатида тан олинганлиги ва унинг аҳамияти, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги амалий ўзгаришлар, жумладан, экологик ҳуқуқлар, қулай атроф-муҳит, ахборот олиш, жамоатчилик иштирокини таъминлаш ва мурожаатлар билан ишлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ёндашувлар ҳақида тўхталди. Шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлашда халқаро ва минтақавий ҳамкорликнинг ўрни, айниқса экологик масалалар билан боғлиқ ҳуқуқларни илгари суришда ўзаро тажриба алмашишнинг аҳамияти қайд этилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






