Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятлари, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тегишли қўмиталари томонидан берилган тавсияларни амалга ошириш бўйича кўрилаётган чоралар муҳокама қилинди.
Томонлар, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятда ўзаро ахборот алмашиш ва ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати