Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди
2025 йил 30 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Қабул давомида меҳнат, корпоратив ҳуқуқлар, оқлов, маҳкумлар ҳуқуқлари, пенсия ҳамда суд-тергов жараёнлари бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Шунингдек, онлайн фирибгарлик ҳолатлари, тадбиркорлик фаолияти ва педагог ходимлар ҳаракатидан норозиликка оид масалалар ҳам фуқаролар томонидан билдирилди.

Ушбу мурожаатларнинг айримларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, ваколатга оидлари эса назоратга олиниб, ўрганишга киришилди. Фуқаролар масалаларини ҳар томонлама кўриб чиқиш зарур бўлган ҳолларда мутахассислар ва тегишли ташкилотлар вакиллари ҳам жалб қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар Вакилга ombudsman.uz сайти, ombudsman.uz мобил иловаси орқали электрон ҳамда тўғридан-тўғри Омбудсман идорасига ва ҳудудлардаги минтақавий вакилларига мурожаат қилишлари мумкин.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати