Учрашувнинг асосий мақсади – Ўзбекистон ва Дания инсон ҳуқуқлари миллий институтлари ўртасида ҳамкорлик ва тажриба алмашишни ривожлантириш бўлди.
Кун давомида қатор махсус сессиялар ташкил этилди. Хусусан, делегацияга Дания Инсон ҳуқуқлари институтининг фаолият йўналишлари ва лойиҳалари бўйича тақдимотлар ўтказилди. Шунингдек, Марказий Осиё минтақасида амалга оширилаётган лойиҳалар, инсон ҳуқуқлари ва рақамли технология соҳасидаги тадқиқотлар, сунъий интеллект юзасидан маълумотлар берилди.
Шу куни 40 йиллик тажрибага эга “DIGNITY” нодавлат нотижорат ташкилотига ҳам ташриф буюрилди. Учрашувларда делегация аъзолари инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, турли ижтимоий гуруҳлар ҳуқуқларини таъминлаш, шунингдек, ҳуқуқий таълим ва жамоатчилик назоратини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.
Айниқса, “DIGNITY” ташкилоти фаолиятида қочоқлар билан ишлаш, қийноқларнинг олдини олиш, жабрланган шахсларга тиббий ва психо-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳамда халқаро ҳамкорлик орқали самарали дастурларни амалга ошириш тажрибаси ҳақида маълумотга эга бўлишди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати