Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари ўтказилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили томонидан қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Жумладан, 11-сон тергов ҳибсхонаси, Вилоят ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланадиган махсус қабулхона, Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм вилояти филиали, шунингдек, Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Хоразм вилояти филиали ва унинг таркибидаги тиббий хушёрхонадаги шароитлар ўрганилди.

Ташрифлар чоғида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахсларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, меҳнатга жалб этилиш, яқин қариндошлари билан учрашув, мурожаат қилиш каби ҳуқуқларининг таъминланиш ҳолати ўрганилди. Камералар ва хоналарда санитария ҳолати, видеокузатув тизими, адвокатлар билан учрашиш ва почта ҳамда йўқловларни олиш жараёнлари кўздан кечирилди.

11-сон тергов ҳибсхонасига ўтказилган мониторинг ташрифи доирасида хўжалик ишларига бириктирилган маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаганлигини аниқлаш мезонлари бўйича комиссия йиғилиши ҳам ўтказилди. Комиссия аъзолари таркибида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили ҳам иштирок этди. 12 нафар маҳкумга тузалиш йўлига ўтганлиги бўйича хулоса расмийлаштирилди.

Шунингдек, мониторинглар давомида “Омбудсман қути”лари орқали келиб тушган мурожаатлар қабул қилинди, айрим муассасаларда сайёр қабуллар ўтказилиб, фуқароларнинг мурожаатлари бевосита эшитилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати