Фуқаро А.Йўлдашевнинг мурожаати Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан назоратга олиниб, ишга оид ҳужжатлар ўрганилди.
Фарғона вилояти ИИБ маълумотига кўра, фуқаро жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилгани учун маъмурий баённома тузилган, ходимлар эса хизматни бодикамера ва тўлиқ хизмат кийимида олиб борган. Ҳозирда ҳолат бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Омбудсман видеоматериал ва ҳужжатларни ўрганиш жараёнида хизмат вазифаларини бажариш тартибига оид айрим жиҳатларга эътибор қаратди ҳамда мазкур ҳолатни ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишни таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлигига Омбудсман талабномаси юборилди.
Ушбу ҳолат бўйича жамоатчиликка қўшимча ахборот тақдим этилади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати