Учрашув давомида томонлар ўзаро дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди. Туркия ва Озарбайжон Омбудсманлари Ўзбекистонда яқинда бўлиб ўтган сайлов жараёнларини юқори баҳолаб, уларнинг яхши ташкил этилгани ва шаффоф ўтказилганини таъкидлашди. Шунингдек, сайлов участкаларида ногиронлиги бўлган шахслар учун пандуслар, махсус кабиналар ва овоз бериш жараёнида уларга ёрдам кўрсатиш учун тайёрланган ходимлар, она ва бола хоналари борлиги ва сайлов жараёни мунтазам ёритиб борилгани ҳамда электрон овоз бериш тажриба-синов тариқасида жорий этилгани эътироф этилиб, Ўзбекистон бу борада бошқа давлатларга ўрнак бўлиши таъкидланди.
Мулоқот давомида, ҳар учала мамлакат орасидаги дўстона алоқаларнинг мустаҳкамланиши, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳам сезилаётгани қайд этилди. Хусусан, Омбудсманлар бу ҳамкорлик фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда муҳим ўрин тутишини таъкидлаб, келгусида ҳам биргаликдаги ишларни давом эттиришга тайёр эканликларини билдиришди.
Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати