Инсон ҳуқуқлари соҳасида фаолият юритувчи халқаро ташкилотлар экспертлари, хорижий давлатлар Омбудсманлари, миллий институт ва фуқаролик жамияти вакиллари қамраб олинган конференцияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ҳам иштирок этмоқда.
Варшава конференциясида Ўзбекистон Парламенти Омбудсмани Феруза Эшматова маъруза билан иштирок этди. У ўз нутқида мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўналишидаги ишлар, эришилаетган натижалар, Ўзбекистон қийноққа қарши ўзининг мустаҳкам позициясига эга экани ва бу Давлат Конституциясида ҳам мустаҳкамлаб қўйилганига урғу берди. Шунингдек, Давлат раҳбарининг қарорига мувофиқ тузилган жамоатчилик гуруҳлари билан биргаликда пенитенциар муассасаларга ўтказиладиган мониторинг ташрифларининг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди.
Варшава конференцияси 11 октябрга қадар давом этади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати