Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг фуқаролар қабулида қандай масалалар кўтарилди?
2024 йилнинг 30 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабулда 40 нафарга яқин фуқаролар пенсия, меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши, тадбиркорлик фаолияти, ижтимоий ёрдам олиш, афв, суд-ҳуқуқ, тергов жараёнлари ва мулкий муносабатларга оид мурожаатларини қолдиришди.

Мазкур мурожаатлар назоратга олиниб, айримларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, жойига чиқиб ўрганиш зарурати бўлган мурожаатлар Омбудсманнинг минтақавий вакилларига йўналтирилди.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар Вакилга ombudsman.uz сайти орқали электрон ҳамда тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати