Шундан келиб чиқиб, 2024 йилнинг 28 август куни Ўзбекистон туманидаги 18-умумтаълим мактаби биносида ўтказилган “Омбудсман мактаби” тадбири ушбу ҳуқуқий масалаларга бағишланди. Фуқаролар билан ўтказилган очиқ мулоқотда туманнинг “Яккатут”, “Қудаш”, “Қирқ Кетмон” ва “Олмазор” маҳаллаларида яшовчи аҳолининг 100 нафарга яқини қамраб олинди.
Учрашувда иштирок этган масъул идора вакиллари иштирокчиларни ёшлар бандлигини таъминлаш, замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорликка жалб қилиш, аҳолига сифатли ижтимоий хизмат кўрсатиш, пенсия, ижтимоий нафақа ва компенсация тўловларини олиш тартиби, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисидаги Қонун”нинг мазмун-моҳияти билан таништиришди.
Эркин мулоқот шаклида ўтган тадбирда Омбудсманга ушбу ҳудуддан юборилаётган мурожаатларда кўтарилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
“Омбудсман мактаби” тадбири доирасида Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакилининг фуқаролар қабули ҳам ташкил этилди.
Маълумот учун: "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Қонуннинг 202-моддасида Вакил фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва халқаро шартномалари, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ҳамда нормалари тўғрисидаги билими ва хабардорлигини ошириш чора-тадбирларини кўриши белгиланган.
Омбудсман институтининг жойларда фуқароларнинг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати