Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Осон, тезкор ва қулай платформа: Омбудсман мобил иловаси ишга туширилди
Фуқароларга мурожаат юборишда ва Омбудсман фаолиятига оид маълумотлардан хабардор бўлишларида қулайлик яратиш мақсадида OMBUDSMAN.UZ мобил иловаси ишга туширилди.

Ушбу илова орқали мурожаат юбориш, уларнинг ижро ҳолатини мониторинг қилиш ва жавоб хатлари ҳамда статистик маълумотлар билан танишиш мумкин. Шунингдек, мурожаатчиларга онлайн маслаҳат бериш имконияти ҳам яратилган.

Илованинг афзалликлари:

  •  24/7 режимида мурожаат юбориш;
  • мурожаатларни кўриб чиқиш ҳолатини онлайн тарзда кузатиш имконияти;
  • OneID идентификация тизими орқали тез ва осон рўйхатдан ўтиш;
  • файл ва маълумотларни юклаш ва олиш мумкинлиги;
  •  иловадан ўзбек, рус ва инглиз тилларида фойдаланиш имконияти.

Мобил иловани Google Play ва App Store орқали юклаб олишингиз мумкин.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати