Фуқаролар қабулидан сўнг, Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда фуқаролар учун тор доирадаги мутахассислар жалб этилган ҳолда ҳудуддаги аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.
Шу куни “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида Андижон туманидаги "Юксалиш" ва "Хўжа" МФЙда яшовчи фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган тадбир ҳам ўтказилди. Омбудсман минтақавий вакиллари доимий равишда мурожаатларни туманлар кесимида таҳлил қилиб, аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга зарурат бўлган соҳаларни таҳлил қилишади.
100 нафарга яқин фуқаролар қамраб олинган ушбу тадбирда ҳам мурожаатларда кўтарилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмат