Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ишга тиклаш бўйича суд қарори Омбудсман аралашувидан сўнг ижро этилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Наманган вилоятидан фуқаро Б.Р. суд қарори билан ишга олиниши белгиланган бўлсада, унинг ижро этилмаётгани бўйича мурожаат қилди.

Мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, тегишли идораларга мурожаат қилинди. Натижада фуқаро Б.Р. 2024 йилнинг январь ойидан Уйчи туманидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига бош мутахассис сифатида ишга қабул қилинди.

Шунингдек, буйруқда 4 ой мажбурий бекор юрган вақти учун 16 млн сўм иш ҳақи тўланиши белгиланди.

Мурожаатчи билан Омбудсман ходимлари боғланганда, у ҳозирда ишлаётгани ва тўланиши керак бўлган суммадан 6 млн сўми берилганини маълум қилди. Қолган маблағларни ундириш масаласи Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили назоратига олинган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмат