Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда имкониятлар тенглигини таъминлаш ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари таъминланишининг асосий принципларидан бири ҳисобланади.
Жамиятда ногиронлиги бўлган болаларнинг ҳуқуқ соҳасига бўлган қизиқишини ҳамда билимларини оширишга қаратилган мазкур лойиҳа 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни ҳамда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларация қабул қилинганининг 75 йиллиги муносабати билан ўтган йилнинг декабрь ойида старт олган эди.
2 босқичдан иборат ушбу Викторинада Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган таянч ҳаракати шикастланган болалар учун мактаб-интернатларининг 750 нафарга яқин ўқувчилари қамраб олинган. Хусусан, Ангрен шаҳридаги 34-сонли ва Қўқон шаҳридаги 9-сонли ва Олмазор туманидаги 100-сонли таянч ҳаракати шикастланган болалар учун мактаб-интернатлари ўқувчилари викторинанинг 1-босқичида иштирок этишган.
Омбудсман викторинанинг якуний босқичида ҳудудлардан энг юқори балл тўплаган 10 нафар ўқувчи иштирок этди.
Викторина иштирокчилари билимлари лойиҳа ташаббускорлари, сенатор ва депутатлар, Болалар Омбудсмани ҳамда хусусий олий таълим муассасаси проректори томонидан баҳоланди.
Иштирокчилар белгиланган вақт ичида берилган назарий ва ҳаётий воқеалардан келиб чиққан тузилган амалий саволларга жавоб беришди.
Дастлаб Викторинанинг финал босқичига етиб келган 6 нафар иштирокчиларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Шундан сўнг ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан берилган баллар асосида аниқланган ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
1-ўрин Зумрад Эркинова Ангрен шаҳридаги 34-сонли таянч ҳаракати шикастланган болалар учун мактаб-интернати ўқувчиси
2-ўрин Фотима Ризаева Қўқон шаҳридаги 9-сонли таянч ҳаракати шикастланган болалар учун мактаб-интернат ўқувчиси
3-ўрин Оятулло Зоиров Олмазор туманидаги 100-сонли таянч ҳаракати шикастланган болалар учун мактаб-интернати ўқувчиси
Маълумот учун: Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг 24-моддасига мувофиқ, Иштирок этувчи давлатлар ногиронларнинг таълим олиш ҳуқуқини эътироф этади. Иштирок этувчи давлатлар ушбу ҳуқуқни камситмасдан ва имкониятлар тенглиги асосида амалга ошириш мақсадларида барча даражаларда инклюзив таълимни ва бутун умри давомида ўқитилишларини таъминлайди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмат