Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Инсон ҳуқуқларини таъминлаш - ижтимоий адолатни барқарор топишининг асосий шарти сифатида
2023 йилнинг 12 декабрь куни Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамкорлигида “Инсон ҳуқуқларини таъминлаш - ижтимоий адолатни барқарор топишининг асосий шарти сифатида” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

Халқаро илмий-амалий конференцияда сенатор ва депутатлар, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, қатор вазирлик ва идоралар, таълим муассасалари вакиллари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этишди.

Тадбир иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг халқаро аҳамияти, унда демократик жамиятнинг олий қадриятлари – инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлар эканлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, конференцияда дунёнинг турли мамлакатлари ва минтақаларида инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича тенденциялар муҳокама қилиниб, давлатлар олдида турган масала ва муаммоларни аниқлаш, муваффақиятли хорижий амалиётларни ўрганиш орқали соҳага инновацион ёндашувларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати