Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича Комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
2023 йилнинг 29 ноябрь куни Минск шаҳрида МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича Комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Гибрид шаклида бўлиб ўтган муҳокамаларда Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ҳамда Ҳамдўстлик Бош котиби ва МДҲ ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этишди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси томонидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова бошчилигидаги делегация аъзолари иштирок этишди. Делегация таркибида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари М.Тиллабаев ҳам қатнашди.

Тадбирда сўз олган МДҲ Бош котиби С.Лебедев ушбу Комиссия ҳамдўстлик мамлакатларида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим восита бўлишига умид билдирди.

Йиғилишда Комиссиянинг 2024-2025 йилги иш режасига киритилган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқишга қаратилган чора-тадбирлар ва бошқа ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Комиссия аъзолари ушбу йўналишда МДҲга аъзо давлатлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаши таъкидланди ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллиги муносабати билан баёнот қабул қилинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари