Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Андижондаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасидан қийноқлар бўйича мурожаат келиб тушмади
2022 йилнинг 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Г.А.Абдувоҳидова Қўрғонтепа тумани ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасида мониторинг ташрифини амалга ошириб, у ерда сақланаётган шахсларнинг шароитлари билан танишди.

2022 йил январь ойида ташкил топган Қўрғонтепа тумани ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси 20 ўринга мўлжалланган

Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси Республика ИИВ ҳамда вилоят ИИБ ППХва ЖХХ ҳузуридаги ситуацион марказ билан тўғридан-тўғри онлайн тартибда алоқа ўрнатилган.

Мониторинг ўтказилган кунда вақтинча сақлаш ҳибсхонасида 1 нафар  шахс сақлнаётганлиги аниқланди. У билан суҳбатлашилганда ҳибсхонадаги шароитлардан ва озиқ-овқат таъминотидан шикоятлари йўқлиги, уларга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар ёки қийноқлар бўлмаганлигини билдирди.

Тергов ҳаракатларини ўтказиш учун мўлжалланган хоналар кўздан кечирилганда уларнинг видеокузатув воситалари билан жиҳозлангани ва адвокатлар исталган вақтда адвокатлик сўровномаси билан тергов жараёнларида тасвирга олинган видеоматериалларни талаб қилиб олиши мумкинлиги айтилди.

Ҳибсхонадаги  адвокат билан учрашув хоналари камерадан ҳоли бўлиб, адвокатлар бугунги кунда муассасада сақланаётганлар билан монеликсиз учрашаётганлиги аниқланди.

Муассасада тиббий ёрдам кўрсатиш учун керакли дори-дармонлар мавжудлиги аниқланди. Ҳибсхонада сақланаётганлар учун ювиниш хоналари мавжуд.

Шунингдек, гумонланувчиларни тоза ҳавода айланиши учун махсус сайлгоҳ ташкил қилинган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати