Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг 11 декабрь куни илк маротаба Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан мини-футбол бўйича “Омбудсман кубоги” мусобақаси ўтказилди.
Халқаро инсон ҳуқуқлари кунига бағишланган мазкур футбол мусобақасини ташкил этишдан кўзланган мақсад - халқ фаровонлиги йўлида меҳнат қилувчи ходимларни бир жойга жамлаб, уларни жисмонан соғломлаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат. Чунки аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш бу кўп томондан унинг жисмонан ҳаракатчанлиги, спорт турлари билан мунтазам шуғулланиши ва албатта соғлом турмуш тарзига риоя қилиши билан чамбарчас боғлиқ.
“Омбудсман кубоги” мини-футбол мусобақасида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар Омбудсмани) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Касаба уюшмаси ҳамда «Мадад» бепул юридик ёрдам кўрсатиш бўйича нодавлат нотижорат ташкилоти ва «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати вакилларидан иборат терма жамоалар аъзолари иштирок этишди.
“Омбудсман кубоги 2022” учун ўйинларда терма жамоалар аъзолари бор куч-ғайратларини сафарбар қилган ҳолатда ўз маҳоротларини кўрсатишди. Мусобақанинг барча босқичлари ҳакамлар томонидан ҳаққоний ва адолатли баҳоланиб борилди.
Мусобақа якунида дастлаб, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан жорий этилган қатор номинациялар бўйича ҳакамларнинг хулосасига кўра маҳоратли ўйинчилар тақдирланишди. Бунда “Энг зўр тўп урар” номинацияси бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси терма жамоаси ўйинчиси Жасур Жумаев, “Энг зўр дарвозабон” номинацияси бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси терма жамоаси дарвозабони Шаҳзод Тўраев, “Мусобақанинг энг зўр ўйинчиси” номинацияси бўйича Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) терма жамоаси аъзоси Азизбек Юлдашевлар ғолиб деб топилди.
Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига “Омбудсман махсус соврини” топширилди.
Мусобақа якунларига кўра,
1-ўрин ва “Омбудсман кубоги” Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил жамоасига;
2-ўрин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси;
3-ўрин эса, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) терма жамоасига насиб қилди.
“Омбудсман кубоги 2022” мусобақасида яхши натижаларга эришган терма жамоаларинг ҳар бир аъзоси медал, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати