Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсманнинг навбатдаги фуқаролар қабулида қандай масалалар кўтарилди? 
2022 йилнинг 30 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) навбатдаги фуқаролар  қабули бўлиб ўтди.

30 нафарга яқин фуқаро иштирок этган қабул давомида бандлик, ишдан ноқонуний бўшатиш, пенсия, суд жараёнларида Омбудсман вакилининг иштирокини таъминлаш, озодликдан маҳрум этилганларга нисбатан инсонпарварлик далолатномасини қўллаш бўйича амалий ёрдам бериш ва бошқа масалаларда мурожаатлар келиб тушди. Баъзи мурожаатлар бўйича фуқароларга тегишли ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.

Қабул давомида олинган мурожаатларнинг барчаси Омбудсман назоратига олиниб, уларни ўрганиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ишга киришилди.  Мурожаатларга илова қилинган ҳужжатлар билан танишиб чиқилгач, жойига чиқиб ўрганиш талаб этиладиган важлар ўрганиш учун Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ҳудудлардаги минтақавий вакилларига юборилади.

Қайд этиш лозимки, Омбудсманнинг шахсий қабулига келаётган мурожаатлар таҳлили такрорий мурожаатчилар сони камайганини кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Уларнинг исм-шарифлари, вазифалари, қабул кунлари, манзили ва телефон рақамлари ҳақида ombudsman.uz сайти орқали маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати