Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир Фарғона вилоятида ўтказилди
Хабарингиз бор, жорий йилда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг аҳолини ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” лойиҳасига старт берилган эди.

2022 йилнинг 29 июль куни “Омбудсман мактаби” лойиҳасининг навбатдаги тадбири Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар Банд бўлмаган ахолига хизмат кўрсатувчи “Ишга марҳамат” мономарказида ўтказилди.

Мазкур учрашув мамлакатимизда ижтимоий соҳада олиб борилаётган туб ислоҳотлар, хусусан аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш борасида аҳолига яратилаётган шароитлар, имкониятлар ва имтиёзлар тўғрисида фуқароларнинг хабардорлигини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

"Омбудсман мактаби" тадбирига Фарғона шаҳрида яшовчи “Ўрмончилар”, “Гулзор” “Шодиёна” ва бошқа МФЙ фаоллари ва ёшлари жалб этилди.

Аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган ушбу тадбир бандлик ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ногиронлиги бўлган шахсларга яратилаётган шароитлар масалаларига бағишланди.

Унда Ёшлар агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи М.Ғаниев, вилоят бандлик Бош бошқармаси бошлиғи в.б. С.Давлатов, бўлим бошлиғи М.Мўсажоновлар ушбу соҳалардаги ислоҳотлар ва аҳолига яратилган қулайликлар ҳамда имтиёзлар ҳақида маълумот беришди.

Шунингдек Қўқон шаҳар ногиронлар жамияти раиси Ф.Тилаволдиев ўзининг маърузасида ногиронлиги бўлган шахсларга яратилган шароитлар, имтиёзлар билан биргаликда юзага келаётган муаммоларга хам тўхталиб ўтди.

Тадбирда сўз олган, Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов фуқароларга мурожаатлар билан ишлаш, фуқароларни, айниқса ногиронлиги бўлган шахсларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилган ишлар, ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга ошираётган мониторинг ташрифлари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Омбудсман минтақавий вакилига мурожаат қилиш усулларига ҳам тўхталди.

Ўзаро савол жавоб ва эркин мулоқот руҳида ўтган тадбирда навбатдаги Омбудсман мактабларида кўтарилиши зарур бўлган соҳалар бўйича ҳам таклифлар олинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати