Мониторинг давомида маҳкумларнинг ётоқ жойлари, ювиниш хоналари, умумий ошхонанинг санитария-гегиена талабларига жавоб бериш ҳолатлари ўрганилди. Омбудсман қутилари очилиб қолдирилган мурожаатлар ўрганиш учун олинди.
Шунингдек, колония кутибхонаси ҳуқуқий, диний ва бадий адабиётлар билан таъминланганлиги, маҳкумларнинг меҳнат қилиш ва бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун яратилган шарт-шароитлар ҳам ўрганилди.
Колонияда маҳкумларнинг иш билан таъминланганлик даражаси ўрганилганда, уларнинг ёғочга ишлов бериш, сим сетка тўқиш, ғишт ва ром ишлаб чиқариш ҳамда тикув цехларида ишлаётганлиги маълум бўлди.
Шундан сўнг маҳкумлар билан жамоавий учрашув ўтказилиб, учрашув давомида мамлакатимизда “Инсон қадри учун” деган тамойилдан келиб чиқиб амалга оширилаётган кенг куламли ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида тушунтиришлар берилиб, улар томонидан тақдим этилган хар хил мазмундаги мурожаатлар ижро учун қабул қилинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати