Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Навоийда аҳолининг Омбудсман фаолияти ҳақида ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган давра суҳбати ўтказилди
Навоий шаҳридаги «Ёшлар маркази»да Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Навоий вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда Навоий вилояти Оила ва хотин - қизлар  бошқармаси ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)” тўғрисидаги Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда нодавлат нотижорат ташкилот аъзолари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок етишди.

Давра суҳбати иштирокчиларига мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, Ўзбекистонда Омбудсман институтининг ташкил этилиши, унинг ҳуқуқлари ва ваколатлари ҳамда мазкур институтнинг мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб Омбудсманнинг минтақавий вакили доимий асосда фаолият юритиб келаётгани, унинг вазифалари, ваколатлари, фаолияти ва унга мурожаат қилиш усуллари ҳақида ҳам иштирокчилар хабардор қилинди.

Тадбир давомида Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисидаги Қонуннинг янги таҳрири тайёрланганлиги, жамоатчилик муҳокамаси ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб Парламентга тақдим этилганлиги ҳусусида ҳам тўхталиб ўтилди.

Очиқ мулоқотда экспертлар томонидан, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, фаолиятнинг очиқлиги ва қонуний шаффофлигини таъминлаш, аёлларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасида зарур тавсиялар берилди.

Давра суҳбати давомида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Навоий вилоятидаги минтақавий вакили, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда Навоий телерадиокомпанияси ўртасида “Ҳамкорлик меморандумлари” имзоланди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати