Сайёр қабулга келган фуқаролар ишга жойлашиш, кўчаларни текислаш, ернинг кадастр паспортини шакллантириш, пенсия ва тадбиркорлик фаолиятига оид масалаларда мурожаат қилишди. Қабулда иштирок этган барча фуқароларга Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда тегишли идора раҳбарлари томонидан уларнинг мурожаатлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Хусусан, туманнинг Анҳорбўйи кўчасида яшовчи Ж.Ж яқинда ҳарбий хизматдан қайтганлигини ва иш топа олмаётганини билдирди. Мурожаатчига туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ўрта махсус маълумот мутахассислиги бўйича иш ўринлари таклиф қилиниши билдирилди ва қабул куни белгиланди.
Сайёр қабулга келган барча фуқаролар қабул қилинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати