Учрашувда Туркий тилли давлатлар Омбудсманлари ўртасидаги инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш масаласи муҳокама қилинди.
Бугунги кунда туркий тилли давлатлар ўртасидаги ҳар томонлама алоқалар 2009 йил 3 октябрда ташкил этилган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши нуфузли халқаро тузилмаси орқали янада мустаҳкамланмоқда. Хусусан, қардош мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодиёт, транспорт, энергетика, туризм ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни янги босқичга кўтарилмоқда.
Учрашувда иштирок этган Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон давлатлари Омбудсманлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакиллари мазкур жараёнда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги Омбудсманлар ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш, қардош халқлар манфаатларига хизмат қилади.
Мулоқотлар давомида Туркий тилли давлатлар Омбудсманларининг фуқаролар мурожаатларни кўриб чиқиш, ўзаро тажриба алмашиш, малака ошириш, илғор хорижий тажрибаларни ўзлаштиришда платформа яратиш ва унинг Низомини ишлаб чиқиш бўйича фикр алмашилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати