Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ногиронлиги бўлган шахс мурожаати ижобий ҳал этилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга)  Тошкент вилояти, Зангиота туманида яшовчи фуқаро Ж.Н. ногиронликни белгилашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Мурожаат ўрганилиши натижасида аниқланишича фуқаро 2 маротаба жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган бўлиб, унинг оёғидаги бармоқлари гангрена ташхиси билан кесиб ташланган.

Фуқаро Ж.Н.нинг маълум қилишича, оғриқ кучли бўлгани сабабли доим дори қабул қилишга мажбур, шу сабабли ҳам ҳеч қаерда ишламайди.

Ушбу мурожаат назоратга олиниши натижасида, фуқаро Ж.Н. туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси тор соҳа мутахассислари кўригидан ўтказилиб, унга “ўнг оёқ панжа бармоқлари гангренаси” ташхиси қўйилди. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгач, мурожаатчига 1 йил муддатга иккинчи гуруҳ ногиронлиги белгиланди.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати